14:23 / 30.03.2021
2 295

Машарипов: "Ироқ битта гол уриб бутунлай ҳимояга ётиб олди. Расмий ўйинларда ҳаммаси зўр бўлади"

Машарипов: "Ироқ битта гол уриб бутунлай ҳимояга ётиб олди. Расмий ўйинларда ҳаммаси зўр бўлади"
Ўзбекистон - Ироқ (0:1) учрашувидан кейин терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов микст зонада ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлашимча бугунги ўйин мухлисларга ёқди. Кичкина хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Танаффусда ҳам йигитлар билан гаплашиб олдик. Шунча ҳужум қилаяпмиз, лекин ҳимояни унутиш керакмас, рақиб битта гол уриб олса ҳимояга ётиб олади деб огоҳлантиргандик. Ироқ битта гол уриб бутун жамоа билан ҳимояга ётиб олди. Имкониятлардан фойдалана олмадик. Лекин унутмаслик керакки бу ўртоқлик ўйини, расмий ўйинларда бугунгидек кичкина хатолардан хулоса чиқарамиз ва голлар ҳам, ғалабалар ҳам бўлади деб ўйлайман.

Ўйинда қайси футболчи гол уришининг фарқи йўқ эди. Менимча барчаси яхши, олдиндаги учта расмий ўйинда ҳаммаси зўр бўлади
", - дейди Жалолиддин Машарипов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машарипов: "Ироқ битта гол уриб бутунлай ҳимояга ётиб олди. Расмий ўйинларда ҳаммаси зўр бўлади"