10:30 / 04.04.2021
2 642

“Реал” ҳар ўйинда биттадан кўп гол урадиган ҳужумчи топди

“Реал” ҳар ўйинда биттадан кўп гол урадиган ҳужумчи топди
“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Манчестер Сити”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Лиэм Делапни трансфер қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Бу ҳужумчи Англия премьер-лигасининг ёшлар ўртасидаги мусобақасида сермаҳсуллиги билан кўзга ташланмоқда. Делап турнирда 15 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритди ва тўртта голли пас оширди. Шунингдек, у асосий жамоада учта учрашув ўтказиб, Лига кубогида “Борнмут”га гол урди.

Ёш ҳужумчининг ўйинларидан ҳайратланаётган мадридликлар Делапнинг вакиллари билан алоқага чиққани айтилмоқда.

Шунга қарамай, футболчини олиш қийин бўлади. Чунки Хосеп Гвардиола Делапни кейинги мавсумда асосий таркибга ўтказмоқчи. Чунки “шаҳарликлар” ёзда янги ҳужумчи олмайди ва келаси мавсумда ҳужумда Габриэль Жезус ва ҳужумчиси Лиэм Делапдан фойдаланмоқчи.

Агар шундай бўлиб чиқса, Делапнинг 2023 йилгача имзоланган шартномаси катта эҳтимол билан янгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” ҳар ўйинда биттадан кўп гол урадиган ҳужумчи топди