15:13 / 19.04.2021
3 545

УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатади


Манбаларнинг хабар беришича, “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирлари – Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ташкилотчиси ҳисобланган УЕФА тез орада бу турнирларни тўхтатиш бўйича қарорини эълон қилади.

Халқаро ташкилотнинг бу қарорга келишига қитъада янги мусобақа – Европа Суперлигаси ташкил этилгани сабаб бўлди. Янги турнирда қатнашишга розилик берган жамоалар орасида евротурнирларнинг амалдаги иштирокчилари ҳам бор. Хусусан, Европа Чемпионлар лигасида  ярим финалига йўлланма олган “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Реал” ҳам бор.

Европа лигасида иштирок этаётган “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам янги турнирга биринчи бўлиб қўшилган 12 та клуб қаторидан жой олди.

Бундан ташқари, “Реал” президенти Флорентино Перес Европа Суперлигасининг раҳбари, “Ювентус” хўжайини Андреа Аньелли ва “Манчестер Юнайтед” эгаларидан Жоэль Глейзер вице-президент лавозимларини эгаллади.

УЕФА ва ФИФА янги турнирда ўйнайдиган клуб ва футболчиларни халқаро мусобақалардан четлатиши ҳақида огоҳлантирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини тўхтатади