22:00 / 20.04.2021
2 955

"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра иштирокидаги матбуот анжумани


Ўзбекистон Кубогининг 1-тури доирасида "Андижон" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиройли ютуқ бўлди. 3 кунгина олдин "Бунёдкор"га қарши ўйинда қатнашгандик. Шу боисдан дам олишга вақт бўлаётгани йўқ. Таркибимизда рўзадор футболчилар жуда кўп. Уларнинг тикланиш жараёнини ҳам ўтказа олмадик. Шунга қарамасдан улар майдонда бор кучи билан ўйнаб, ғалабани қўлга киритиш учун интилишди. Ўйинда ютиш жуда катта аҳамиятга эга эди ва улар бунга эришишди.

- Ўйин яхши бўлди. Майдоннинг чими ҳақида қандай фикрдасиз?
- Майдон яхши ҳолатда. Чимнинг ҳолати менга ёқди. Стадион ҳам чиройли экан. Ўз навбатида мухлислик ҳам аъло даражада. Андижон шаҳри бизни яхши қабул қилганидан миннатдорман. Бугунги ғалабадан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, "Локомотив" футболчиларини ғалаба билан табриклаб қоламан. Қийинчиликларга қарамасдан улар барча тўсиқларни енгиб ўта олишмоқда.

- Биламиз, "Локомотив" футболчиларининг катта қисми рўзадор ҳисобланади. Европадан келган мутахассис учун ушбу ҳолат қанчалик таъсир қилмоқда? Бу жараён унинг режаларини ўзгартиряптими?
- Олдинги иш жойим орқали Рамазон ойи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганман. Одатда бундай пайтларда футболчиларга 2-3 кун дам бериларди. Шунга қарамасдан шогирдларим ўзини кўрсатаётганидан хурсанд бўляпман. Бироқ барибир футболчилар дам олиши керак. Ўз навбатида ўйин бошланиш вақти ҳам бироз кечроқ бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди. Рўзадор футболчилар учун ўйинларнинг 16:00 ёки 16:30да бошланиши бироз қийинчилик туғдиради. 

- "Локомотив" ушбу мавсумда 9та гол ўтказиб юборди. Бу ҳимоячиларнинг ўйини ҳали йўлга қўйиб олинмаганиданми?
- Бизнинг иш жараёнимиз давом этмоқда. Бугун ҳам пенальтидан гол қўйиб юбордик. Менимча, пенальти баҳсли вазиятда қўйилди.

- Голдан кейин бешинчи ҳимоячи ўйинга туширилди. Сиз рақибдан хавфсирадингизми?
- Бу ҳимоявий ўйин учун эмасди. Учинчи марказий ҳимоячи орқали икки қанот ҳимоячиларини олдинга чиқаришни ният қилгандик. Кўрганингиздек, ўзгариш қўл берди ва Шуҳрат Муҳаммадиев гол уришга эришди. Биз 4-3-3 схемасини кўпроқ танлаяпмиз. Шу боисдан вақтимизни ҳимояда ўтказишни истамаймиз. Ўз навбатида Шуҳрат ҳам керакли жойда пайдо бўлганини таъкидлаш жоиз. Агарда биз ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз керак бўлганида Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда Ҳуршид Мухторов ҳужумга чиқмасди.

- "Локомотив" билан шартнома имзолаётганингизда ўзбек футболи ҳақида қанчалик тасаввурга эга бўлгансиз ва ўтган 6 турдан кейин таасурротлар қандай?
- "Локомотив" олдингидан кўра ўзини яхшироқ кўрсата олмоқда. Фақатгина ишлаш орқали ўтган мавсумларни эсдан чиқариб, катта натижаларга эришишимиз керак бўлади. Навбатдаги ўйин "Турон"га қарши бўлади. Қийин учрашув бўлишини тахмин қиляпман. "Андижон" футболчиларини ҳам табриклаб қоламан. Улар ҳам яхши ўйин намойиш қилишди. Ҳали миллий чемпионатда ҳам бу стадионга ташриф буюрамиз.

- "Андижон"нинг қайси футболчисининг ўйини сизга ёқди?
- Иккинчи бўлимда майдонга тушган 10-рақамли футболчи, шунингдек, жамоа сардори ҳам яхши футболчи экан. "Андижон"нинг бутун коллективи ажойиб ҳолатда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра иштирокидаги матбуот анжумани