
"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатининг 23-турида "Леванте"га қарши учрашувда (5:0) алмаштирилди.
Футболчи ушбу учрашувда "хет-трик"га эришган Мессининг тўп оширишидан сўнг ҳисобни очди ва 67-дақиқада унинг ўрнига Луис Суарес туширилди.
"Менга алмаштирилиш ёқмайди, чунки ҳар бир дақиқани майдонда ўтказишни истайман. Месси эса - шунчаки азамат, у менинг майдон ва унинг ташқарисидаги дўстим.
Умуман олганда биз тўғри йўлдамиз. Биз ўз футолимизни кўрсатишда давом этишимиз керак ва ўзимизга боғлиқ бўлган барча ишларни бажаришимиз керак", - дейди Неймар.
Неймар ушбу мавсум "Барса" сафида умумий 29 учрашув ўтказди ва 24 гол урди. Испания чемпионатида эса - 20 учрашувда 17 гол урган.
Манба: www.std.uz