“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қайтаришга қарор қилгани ва буни амалга ошириш учун унинг агенти Жорже Мендеш билан музокара бошлагани ҳақида хабар қилган эдик.
Италия матбуотининг ёзишича, Роналду ёзда Англияга кўчиб ўтишга тайёр ва манчестерликлар сафига қўшилиш учун маошининг учдан биридан воз кечишга розилик берган. Маълумотларга қараганда, Турин клубидан йилига 31 миллион евро олаётган португалиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”дан 20 миллион евро атрофида хизмат ҳақи сўрамоқда.
Роналду 2003-2009 йиллар “Манчестер Юнайтед” шарафини муваффақиятли ҳимоя қилиб, бу клуб билан ўзи қатнашган деярли барча турнирларда зафар қучган. Кейин ғалабали юришини “Реал”да давом эттирди. 2018 йили “Ювентус” сафига қўшилганидан бери халқаро миқёсда бирор совринга эга чиққани йўқ.
Футбол тарихда расмий учрашувларда энг кўп гол урган Роналду фаолиятини тугатишдан олдин камида бир марта Европа Чемпионлар лигаси кубогини боши узра кўтармоқчилигини яширмаяпти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди