08:33 / 03.05.2021
1 644

«Барселона» 5 та гол урилган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди, Мессидан дубль


Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 34-турида «Барселона» 2 май, якшанба куни «Валенсия»га қарши баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Габриэль Паулиста мезбонларни олдинга олиб чиқди. 57-дақиқада каталонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Аввалига Лионель Мессининг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди, бироқ иккинчи темпдаги ҳужумдан кейин аргентиналик футболчи гол урган ҳолда мувозанатни тиклади.

63-дақиқада Антуан Гризманн каталонларнинг иккинчи голини урди. Орадан кўп ўтмай Месси жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Ўйин якунланиши арафасида Карлос Солер узоқ масофадан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди ва бу гол ўйиндаги охиргиси бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин «Барселона» очколарини 74 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўриндаги «Реал»га етиб олди. Пешқадам «Атлетико» ҳисобида 76 очко бор. Кейинги турда каталонлар айнан «Атлетико» билан ўйнайди.

«Валенсия» — «Барселона» 2:3
Голлап:
1:0 – 50 Габриэль Паулиста, 1:1 – 57 Месси, 1:2 – 63 Гризманн, 1:3 – 69 Месси, 2:3 – 83 Солер.
«Валенсия»: Силлессен, Тони Лато (Диакаби, 64), Гилямон (Гамейро, 79), Гайя, Васс, Гедеш, Рачич (Олива, 79), Габриэль Паулиста, Солер, Тьерри Коррейя, Макси Гомес.
«Барселона»: тер Штеген, Дест (Серхи Роберто, 75), Араухо, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс, Педри (Мориба, 75), Пике, Месси, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Рачич (35), Тони Лато (56), тер Штеген (65).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» 5 та гол урилган ўйинда иродали ғалабани қўлга киритди, Мессидан дубль