09:00 / 04.05.2021
2 051

Гвардиола ПСЖга қарши жавоб ўйинидан олдин нималар деди?


“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ПСЖга қарши бўладиган ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз Чемпионлар лигаси финалида ўйнаш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмасмиз. Агар биз бу ўйинда ҳам ўзимиздек бўлмасак, истаган нарса содир бўлиши мумкин. Бу катта жанг ва оғир ўйин бўлишини футболчилар тушуниши керак. Аммо биз ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз.

Жамоа финалга чиқиши мумкинлигини унутмаслиги керак. Эртанги ўйин ҳам ҳудди 7 ой давомида ўтказган ўйинларимиздан фарқ қилмайди. Шунчаки майдонга чиқиш ва ўз ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишимиз керак. Биз футболчилардан ортиқча нарса талаб қилмаймиз. Бизда аввал ҳам бундай қийин ўйинлар бўлган
”, - деди испаниялик мутахассис.

Парижда бўлган дастлабки ўйин 1:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланган эди. Ушбу жамоаларнинг жавоб ўйини 4 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола ПСЖга қарши жавоб ўйинидан олдин нималар деди?