23:53 / 06.05.2021
2 084

Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"


Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Албатта, ОЧЛдан кейин узоқ йўл босиб келдик, қолаверса Термизга етиб келдик. Ўйин куни рейс бўлгани учун эрталаб азонда учиб келдик. Кўпчилик футболчилар саҳарликка туриб дам олишмаганди. Термизга келиб 2 соатча дам олишди. Футбол ўйнаганлар яхши билишади, муҳим мусобақадан кейинги биринчи баҳс доим оғир кечади.

Шунга қарамай футболчиларим ҳар жабҳада яхши ҳаракат қилишди. Биринчи таймда ташаббус биз томонда бўлди, гол урдик, Касьянда яхши имконият бўлганди. "Сурхон"га ҳам тан бериш керак, улар охиргача курашишди. Менимча сўнгги сонияга қадар мухлисларни ҳаяжонда ушлаб туришди. Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Кейинги ўйинларда "Сурхон"га омад тилайман.

- АГМК Суперлигада бу мавсум чемпионлик учун курашадими?

- "Жўжани кузда санаймиз" дейишадику. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, мухлисларимиз учун ҳаракат қилиб, ғалаба учун курашамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"