Бразилиялик ҳужумчи ПСЖ раҳбарияти билан янги шартнома бўйича музокара ўтказаётган ва битимни имзолашга яқин эди.
Бироқ, Неймар бу фикридан қайтди. Бунга бир неча омил сабаб бўлди.
Биринчидан, ПСЖ ўзи орзу қилган Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритолмади. Парижликлар ярим финалдан ўтолмади.
Иккинчидан, “Барселона” Неймарга қизиқаётгани ва унинг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Неймарга таъсир қилган учинчи омил Лионель Мессининг “Барселона” билан янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин тургани бўлди. Неймар анчадан бери аргентиналик ҳужумчи билан яна бирга ўйнамоқчи. Ҳатто, у Месси билан бир неча маротаба боғланиб, уни Парижга таклиф қилганди.
Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 27 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 10 та голли пас оширди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди