15:55 / 09.05.2021
2 284

А Серия. Элдор Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда «Женоа» ўз майдонида мағлуб бўлди


Италия А Серияси 35-туридан ўрин олган "Женоа" - "Сассуоло" учрашуви ўз якунига этди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Жакамо Распадори тезкор голи билан ҳисобни очди. Ҳимоячининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Берарди 66-дақиқада ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ушбу голларга генуяликлар Давиде Заппакоста аниқ зарбаси эвазига бир маротаба жавоб қайтаришни уддалади.

Шу тариқа, муҳим ғалабани қўлга киритган "Сассуоло" очколари сонини 56 тага етказиб олган ҳолда, 7-ўринга кўтарилиб олди. 36 очко жамғарган "Женоа" 14-поғонада қолди.

«Женоа» — «Сассуоло» 1:2

Голлар: 0:1 – 14 Распадори, 0:2 – 66 Берарди, 1:2 – 85 Заппакоста.
«Женоа»: Перин, Сапата, Гольданига, Гильоне (Шомуродов, 46), Заппакоста, Зайц (Пьяца, 75), Беҳрами (Кассата, 68), Бадель, Масьелло, Пандев (Ровелла, 68), Дестро (Скамакка, 68).
«Сассуоло»: Консили, Толян, Рожерио, Ferrari, Кирикеш, Журичич (Дефрел, 57), Локателли (Бурабия, 81), Траоре (Гараслин, 71), Лопес, Берарди (Капуто, 81), Распадори (Обианг, 72).
Огоҳлантиришлар: Заппакоста (30), Кассата (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. Элдор Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда «Женоа» ўз майдонида мағлуб бўлди