Шу йил 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё қитъаси таэквондочилари ўртасида Токио-2020 учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан жами 3 нафар (1 нафар эркак ва 2 нафар аёл) спортчи қатнашиш ҳуқуқига эга.
Кеча эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси аъзолари Тошкент — Дубай — Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, спортчиларимизнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланган ҳолда улар сафарга махсус кийимларда учиб кетишди, деб хабар берди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркибидан қуйидаги спортчилар ўрин олишган:
- Нигора Турсунқулова,
- Озода Собиржонова,
- Светлана Осипова,
- Феруза Содиқова,
- Жасур Жайсунов,
- Улуғбек Рашитов.
Павел Хан,
Ким Юнг Жин,
Дмитрий Хван,
Паҳлавон Собиров,
Масъуд Юнусов (шифокор),
Станислав Догбаев (массажчи),
Муроджон Чориев (Бош котиб),
Дмитрий Ким (Халқаро ҳакам).
Биз бўлажак мусобақада спортчиларимизга омад тилаймиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?