15:10 / 16.05.2021
2 217

Баллардини: "Аталанта" ва "Женоа" ўртасидаги фарқ жуда катта"


"Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини А Сериянинг 37-тури доирасида "Аталанта"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Скамакка, Пандев, Дестро ва Шомуродовнинг ушбу мавсумдаги голлари 33тага етди.
- Олдин ҳам айтгандимдек, қўл остимдаги жамоадаги ҳар бир инсон ўз вазифасини яхши билади ва буни бажаришга ҳаракат қилмоқда. Бу гапларим яна ўз тасдиғини топмоқда.

- 24 ўйинда 32 очко тўпладингиз. Мавсумни қандай баҳолайсиз.
- Бизда шарт-шароитлар яхши эмас. Аммо мавсумни шунга қарамасдан кутганимиздан яхши ўтказа олдик деб ўйлайман.

- Биринчи бўлим жуда қийин ўтди, иккинчисида эса "Женоа" бор кучи билан курашди.
- "Женоа" Европа савиясидаги рақобатбардош жамоага қарши ўйнади, курашди ва баъзида қийин ҳолатга ҳам солиб қўйди. Жамоамдан мамнунман.

- Йигитларни рухий томондан тайёрлаш қийин бўлмаяптими?
- Бу жуда муҳим. Чунки Сиз мураббий сифатида футболчиларга ўрнак бўлишингиз керак. Биз ҳар бир раҳбар олдида ўзимизни яхши томондан кўрсатишимиз керак. Шундай жавобгарлик бўйнимизда эканлигидан хурсандман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баллардини: "Аталанта" ва "Женоа" ўртасидаги фарқ жуда катта"