17:55 / 16.05.2021
2 239

"Олтин Аср" бош мураббийи: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"


Фото: championat.asia
ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва футболчи Аҳмет Атаев иштирок этди.
"Биринчи турда икки очко йўқотдик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ғалаба қозониш ва гуруҳдаги ўз имкониятларимизни яхшилашимиз керак", - деб гап бошлади мураббий.

- 1-турда икки футболчингиз четлатилди. Жамоадаги интизом тўғриландими? Сабаби эртага ҳам шундай давом этса, "Насаф" билан сўнгги турдаги ўйинга футболчиларингиз етмай қолиши мумкин...

- (кулади) йўқ бундай бўлмаса керак. Тўғри футболда барча нарса бўлиши мумкин, аммо бунгача олиб бормаймиз. Биз яхши нарсаларга умид қиламиз.

- Биринчи турда "Хўжанд" билан дуранг ўйнадинглар, таркиби янгиланган жамоа шундай қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Албатта кутгандик. Сабаби "Хўжанд" айни пайтда Тожикистон чемпионатида ўйнамоқда, бизда эса ўйин амалиёти йўқ эди. Эртанги баҳсда биз ўйин томонлама янада яхши ҳаракат қиламиз ва илк турда йўл қўйган хатоларни такрорламаймиз.

- Гуруҳдаги қайси жамоани фаворит деб ҳисоблайси?

- Ҳеч қайси жамоани алоҳида кўрсата олмайман. Сабаби ҳозир ҳатто "Олой"да ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Эртанги ўйинлардан кейин кўп нарса ойдинлашади.

- Илк турдаги дуранг қайси жамоага кўпроқ фойда бўлди? "Олтин Аср", "Хўжанд" ёки "Насаф"га?

- Дуранг ҳеч қайси жамоага минус бўлгани йўқ, сабаби очко олинди. Кейинги икки турда биз ҳам, "Хўжанд" ҳам иккита ғалабага эришса гуруҳ ғолиби бўлиши мумкин.

Ҳар қандай мусобақадаги дастлабки ўйин доим оғир бўлади. Кейин эса ўйиндан-ўйинга барчаси яхшиланиб боради. "Хўжанд" билан дуранг ўйнаганимиз ноодатий ҳолат эмас, сабаби олдинги мусобақаларда ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнагандик. Мезбонларга қарши ўйинлар доим оғир ўтган. Ҳеч ким очко йўқотишни хоҳламайди, аммо вазият шундай экан уни қабул қиламиз", - дейди Язгули Ходжагелдиев.

"Эртага яхши кайфиятда тушамиз, қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Ғалаба қозониб Туркманистон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Аҳмет Атаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Олтин Аср" бош мураббийи: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"