“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти мухлислар меҳрини қозониш учун ёзги трансферлар вақтида учта юлдуз футболчини олиб келишга қарор қилди.
Жорий мавсумни иккинчи ўринда якунлайдиган манчестерликлар келаси мавсум лига бош соврини учун курашмоқчи. Бунинг учун таркиб янада кучайтирилиши керак.
Сульшернинг ёздаги асосий нишони “Тоттенхэм”дан кетиш истагини тасдиқлаган Ҳарри Кейн бўлади. Гарчи манчестерликлар Эдинсон Кавани билан келишувни узайтирган бўлса-да, “Тоттенхэм” юлдузини ҳам тўлиқ сотиб олишга тайёр. Бу трансфер 100 миллион фунтга баҳоланмоқда.
МЮ рўйхатидан “Боруссия” қўйиб юборишга рози бўлган Жейдон Санчодир. Ҳужумкор ярим ҳимоячини олиш учун манкунианлар дортмундликларга 64,6 миллион фунт миқдорида биринчи расмий таклифни беришга тайёргарлик кўрмоқда.
“Реал”дан кетишини эълон қилинган Рафаэль Варан ҳам Манчестерга келиши кутилмоқда. Франциялик футболчини олиш учун Сульшер жамоаси 60 миллион фунт харажат қилиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди