10:45 / 23.05.2021
1 371

«Ўтган ёзда мени ерга уришганди». «Атлетико»ни чемпион қилган ва ўйиндан сўнг йиғлаётган Луис Суарес (видео)

«Ўтган ёзда мени ерга уришганди». «Атлетико»ни чемпион қилган ва ўйиндан сўнг йиғлаётган Луис Суарес (видео)

«Атлетико» клуби ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига 38-тури доирасида «Вальядолид»га қарши кечган ўйиндаги (2:1) ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Уругвайлик футболчи ушбу учрашувда жамоасининг ғалаба тўпини киритган ҳолда «Атлетико»га чемпионликни олиб келди.
«Мен ўтган ёзда оғир вазиятни бошдан ўтказдим. Мени ерга уришганди. «Атлетико» эса менга эшикларини очди ва ўз даражамни кўрсатиш учун имконият берди. Бу мавсум мен учун ҳаммасидан ҳам қийин ўтди», — дейди Луис Суарес.
Учрашувдан кейин Суарес кўз ёшларини тийиб тура олмади.
Эслатиб ўтамиз, Суарес ўтган мавсумда Рональд Куман қарорига кўра «Барселона»ни тарк этганди.
Суарес Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 32 та ўйинда 21 та гол уриб, 3 та голли пасни амалга оширди. Таъкидлаш жоиз, Луис Мадрид жамоасининг Примера жорий мавсумидаги 11 та ғалаба голига муаллиф бўлди.

Бу «Атлетико» учун Испания чемпионатидаги 11-соврин бўлди. Шунингдек, жамоа Диего Симеоне қўл остида 2-чемпионликни тантана қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Ўтган ёзда мени ерга уришганди». «Атлетико»ни чемпион қилган ва ўйиндан сўнг йиғлаётган Луис Суарес (видео)