00:23 / 27.05.2021
2 989

“Интер”ни чемпион қилган мураббий ишдан олинди!


Узоқ танаффусдан сўнг Италия чемпионлигини қўлга киритган “Интер” бош мураббий Антонио Контенинг истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди. Миланликлар клуби матбуот хизмати томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилганини билдирди.

Маълумотларга қараганда, Антони Контенинг кетишига унинг клуб раҳбариятининг жамоа ўйинчилари сотиб, харажатларни қисқартириш тўғрисидаги қарорига қарши чиққани сабаб бўлган. Конте раҳбарларнинг бу сиёсатини қоралаган эди.

Айни пайтда “Интер”ни бошқаришга “Лацио” бош мураббийи Симеоне Индзаги ва Массимилиано Аллегри номзодлари илгани сурилмоқда. Антонио Конте эса клубни 2019 йилда қабул қилиб олган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Интер”ни чемпион қилган мураббий ишдан олинди!