15:42 / 28.05.2021
1 598

Расман: «Ювентус» Андреа Пирлони истеъфога чиқарди


Фото: Twitter
Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббий Андреа Пирлони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Андреа Пирло «Ювентус»нинг собиқ футболчиси ҳисобланади. У 2020-2021 йилги мавсумда жамоани бошқарди, Италия суперкубоги ва Италия кубоги қўлга киритди. Шунга қарамай, А сериядаги омадсизлик сабаб Пирло клуб билан фаолиятини тўхтатди.

«Маэстро, кўрсатган жасорати, фидойилиги ва иштиёқи учун миннатдормиз. Келажакдаги ишларида омад тилаймиз»,— дейилади хабар сўнггида.

Инсайдерларга кўра, Массимилиано Аллегри Пирлонинг ўрнини эгаллаши аниқ бўлиб улгурган. Расмий хабар тез орада эълон қилинади.

42 ёшли мутахассис 2020/21 йилги мавсум бошида Турин клубини қабул қилиб олиб, 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаганди. Клуб унинг қўл остида Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. А Серияда эса тўртинчи ўрин билан кифояланди. Қайд этиш ўринли, «Ювентус» 2020/21 йилги мавсумда 2012 йилдан бери илк марта А Серия ғолиблигини қўлга кирита олмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: «Ювентус» Андреа Пирлони истеъфога чиқарди