Массимилиано Аллегри «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
53 ёшли мутахассис ушбу лавозимда атиги бир йил ишлаган Андреа Пирлонинг ўрнини эгаллайди. Аллегри туринликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Қай этиш жоиз, Аллегри бунгача 2014 —2019 йилларда ҳам жамоани бошқарган. Турин клуби унинг қўл остида 5 марта Италия чемпионати, 4 марта мамлакат Кубоги ва 2 бор Италия Суперкубогида ғалаба қозонган.
Аллегрига шунингдек, «Реал» ва «Интер» клубларидан ҳам таклифлар бўлган. Бироқ мутахассис Туринга қайтиш вариантини танлади.
Ювентус» 2020/21 йилги мавсумни ўзи учун қониқарсиз якунлади. Чемпионлар Лигасидаги иштирокини эрта тугатган бўлса, А Серияда бор-йўғи 4-ўрин билан кифояланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди