13:36 / 30.05.2021
1 933

Роналду қайси жамоани танлади?

Роналду қайси жамоани танлади?

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Унинг Туриндан кетиши деярли аниқ. Португалиялик юлдузни ўйнатишга қодир клублар орасида “Реал”, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед”тилга олинмоқда.

Криштианунинг кетиши кўп жиҳатдан жамоага Массимилиано Аллегри бош мураббий этиб тайинлангани билан боғлиқ.

Маълумотларга қараганда, Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтишни истамоқда. Портагулиялик футболчи айнан манчестерликлар сафида юлдуз даражасига етган. Қолаверса, “Манчестер Юнайтед” ҳам уни қайтаришга қарши эмас.

“Ювентус”ни қабул қилиб олган Аллегри биринчи навбатда “Манчестер Юнайтед”дан Поль Погбани қайтармоқчи. Бу ҳар икки клубнинг трансфер режасини тезлаштириши мумкин.

Шу ўринда, Роналду манчестерликлар сафига бориши учун маоши пасайтирилишига рози бўлиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду қайси жамоани танлади?