16:45 / 03.06.2021
1 696

Симоне Инзаги «Интер» бош мураббийи этиб тайинланди


Фото: Twitter
Симоне Инзаги «Интер» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Милан клуби «Лацио» собиқ устози билан 2023 йилнинг июнига қадар шартнома имзолаган. У ушбу лавозимда «Интер»ни А Серия чемпиони қилган Антонио Контенинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Инзаги 1999—2010 йилларда футболчи сифатида «Лацио» шарафини ҳимоя қилиб, Италия чемпионати, мамлакат Кубоги (уч марта), Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонган.

2016—2021 йилларда эса у Рим клубида мураббий сифатида фаолият юритиб, Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Симоне Инзаги «Интер» бош мураббийи этиб тайинланди