Яман ТЖ устози: "Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач бизда ишонч пайдо бўлганди"

Яман ТЖ устози: "Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач бизда ишонч пайдо бўлганди"
Яман - Ўзбекистон ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида рақиб бош мураббийи Аҳмад Али Қосим иштирок этди.
- Эртанги ўйинимиз оғир кечишини биламиз. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда фаворитлардан бири. Саудия Арабистони билан учрашувда тезкор гол бизни қийнаб қўйди. Кейинги баҳсга жиддий тайёрландик. Ўзбекистон фаворит ҳисобланса ҳам ўз кучимизга ишонамиз. Аввалги учрашувда дурангга лойиқ эдик.

Фаластин Ўзбекистон устидан ғалаба қозонгач, бизда ишонч пайдо бўлганди. Аммо ҳужумга ташланиб ҳимояда хатоларга йўл қўйиб йирик ҳисобда ютқазганмиз. Бу сафар Ўзбекистоннинг қандай кичга эга еканлигини билиб турибмиз.

Ўзбекистон бир хил даражадаги 23 футболчига эга. Уларнинг бирини алоҳида ажратишни истамаган бўлардим. Барчаси юқори савияда ўйнашади, - деди Аҳмад Али Қосим.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар