“Насаф” клуби Суперлиганинг 10-турида ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди ва майдонда 10 футболчи қолишига қарамай, рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Бугунги ғалабадан кейин кайфиятимиз яхши. Тожикистонда ўтган ОФК Кубоги гуруҳ босқичидаги муваффақиятли ўйинлар билан ҳам мухлисларимизни табриклаймиз. Бугунги учрашувдаги ғалаба бизга жуда зарур эди. Билардикки, “Андижон” жамоаси пастки ўринлардан бирида бўлгани учун бугун фақат натижа учун ўйнарди. Бугун улар 5-4-1 схемасида ўйнади. Қарши ҳужумларга таяниб ҳимояланишди.
Шунинг учун ҳужумларни яратишда қийналдик. Шунга қарамай, гол урдик. Аммо қизил карточка вазифамизни оғирлаштирди. Барибир иккинчи голни уриб ўйин тақдирини ҳал қилдик.
- Қизил карточка кўрсатилган вазиятда кимни айбдор деб ўйлайсиз?
- Адашмасам, ўшанда биз ҳужумда эдик. Аммо тўпни йўқотганимиздан кейин рақиб яхши қарши ҳужумни бошлади. Ҳимоячиларимиз ҳам офсайдни юзага келтиришда оз-моз хатога йўл қўйишди. Натижада “Андижон” ўйинчиси бирга-бир вазиятга чиқди. Дарвозабонимиз Умид Эргашев охирги чора сифатида тўпни қайтаришда қўли билан ўйнади. Ҳакам тўғри қилди.
- “Насаф” учта фронтда ўйнаяпти. Трансфер ойнасида кўзланган мақсад қандай?
- Икки-учта позицияларимизни кучайтиришни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. Изланишдамиз, юқори даражадаги ўйинчилар керак бўлади. Кўп футболчиларни кўриб чиқяпмиз, албатта ўзгаришларни қиламиз. Бу таркиб билан учта фронтда ҳаракат қилиш жуда оғир. Имкон қадар жамоамизга янги қон қуйишга ҳаракат қиламиз.
- Янги легионерлар келадими?
- Кучлироқ легионерларни кўриб чиқяпмиз. Иккита тенг кучли таркибга эга бўлсак яхшироқ бўларди.
- “Машъал”дан келган легионер кўрикдан ўтяпти. У ҳақида нима дейсиз?
- Бизга маъқул келди, қайсидир томондан яхши жиҳатлари бор. Тўп билан яхши ҳаракат қиларкан. Бироқ камчиликлари ҳам бор. Уни “Машъал” билан икки йиллик шартномаси бор экан. Раҳбариятга айтамиз, агар улар билан келишишса, кўриб чиқамиз.
- Ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар кўриб чиқиляпти. Агар сизни таклиф қилишса, “Насаф”дан кетасизми?
- Бу саволни бугунги ўйинда даҳли йўқ. Ҳозирда “Насаф” биланман ва терма жамоага бориш ҳақида ўйлаётганим йўқ. “Насаф” билан олдимизда турган вазифалар бор, кўпроқ шулар ҳақида ўйлашимиз керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди