00:01 / 03.07.2021
3 539

"Купер матбуот анжуманларида ўйинни ҳимояга таянган ҳолда ташкил этамиз, деганди. Аммо..." - Мутахассис


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичида қолиб кетиши ҳазм қилиб бўлмайдиган ҳолат. Саудия Арабистонидаги беллашувлардан сўнг терма жамоа ва унинг атрофида турли фикрлар янграмоқда. Кейинги босқичга чиқа олмаганимизни кимдир Вадим Абрамовга айримлар Эктор Куперга боғламоқда.

Яқиндагина "Турон" клуби устозига айланган Игорь Шквирин Sports.uz сайтига берган интервьюсида муваффақиятсизлик сабаби ва терма жамоамиз Саудияга ютқазиб қўйгани борасидаги фикрларини тақдим этамиз.

Нима учун айнан Саудия Арабистони?! Бунга қадар ҳам терма жамоамизда муваффақиятсиз учрашувлар бўлди. Мен ЖЧ-2022 учун ўтказилган ўйинлардаги бундай иштирокни саралашлардаги энг омадсизи, деб ҳисоблайман. Чунки бунга қадар терма жамоани қайси мураббий бошқармасин, албатта, саралашнинг якуний босқичига чиққанмиз. Ўшанда ҳам Абрамов, Бабаян каби мураббийлар билан ҳам шу ишни уддалаганмиз. Мен бундай муваффақиятсиз иштирокнинг асосий сабаби сифатида терма жамоада бош мураббий алмашганини кўрсатишим мумкин. Фаластиндан қабул қилинган мағлубиятдан кейин шундай ўзгариш бўлди. Бу ўзгариш якунда ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Олдинги мураббий Купер матбуот анжуманларидан бирида ўйинни ҳимояга таянган ҳолда ташкил этамиз деганди. Аммо мен унинг бошқарувидаги терма жамоада мана шундай ўйинни кўрганим йўқ. Ҳатто ўртоқлик учрашувларидан бирида терма жамоамиз йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Одатда мураббийларнинг кўпчилиги ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, дейишади. Бироқ Купер... Бизга бу сафар нимадир етишмай қолди. Зарур пайтда киритилган голлар, боя берилган очколар етишмаганлиги эвазига шу аҳволга тушиб ўтирибмиз, - деди Игорь Шквирин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Купер матбуот анжуманларида ўйинни ҳимояга таянган ҳолда ташкил этамиз, деганди. Аммо..." - Мутахассис