20:06 / 03.07.2021
2 240

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи

"Рома" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқмоқда. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар берди. Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси учун 14 миллион евро таклиф этилмоқда. Футболчининг хатти-ҳаракатлари ва ўйин услуби Моуриньюнинг шахсан ўзига манзур келган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг ўша пайтдаги устози Жозе Моуринью Москвага келганида "Ростов" форварди Элдор Шомуродов билан кўришганди. Уларни ҳамюртимизнинг агенти Герман Ткаченко таништириб қўйган.

"Осиё Кубогидан сўнг "Ростов"га қайтдим ва "Локомотив"га қарши 69 дақиқа ўйнадим. Шундан сўнг мураббийлар штаби менга кичик таътил берди. Кейин Москвада хоккейга ташриф буюрган Моуринью билан учрашиб қолдим. У агентим Герман Ткаченконинг таниши экан. Ресторанга келсам, Ткаченко билан кимсан Моуринью ўтирибди. Уни дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Балки шунинг учун бўлса керак, "Манчестер Юнайтед" эмас, "Челси"га мухлислик қиламан (кулади)", – деган эди Шомуродов.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи