18:56 / 07.07.2021
4 081

"Насаф" ОФК кубогида қайси босқичгача етиб бориши мумкинлиги борасида - Диёр Имомхўжаев


ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида "Насаф"нинг ОФК кубогидаги иштироки ва қаршиликлар ярим финалга қадар етиб боришига ишониши ҳақида ёзди.

- 29 июнь кунги постда "Насаф" билан боғлиқ ҳолатни тушунтиргандим. Ҳайриятки, Туркманистоннинг "Аҳал" клуби Қаршига келадиган бўлди. Бу ажойиб янгилик, бу бизнинг мухлислар учун яхши совға. Қаршидаги шароит бутун Туркманистонда ҳам йўқ, ҳар икки жамоа мазза қилиб футбол ўйнайди.

"Насаф" Душанбеда ўтган гуруҳ босқичида туркманларнинг энг яхши клубига имконият қолдирмай, "Олтин аср" дарвозасига жавобсиз 2 та гол урганди. "Аҳал" эса "Олтин аср"дан кучсизроқ, жуда катта устунлик биз тарафда.

25 август куни Қаршидаги стадионга мухлислар киритиладими ёки йўқ — шуниси аниқ эмас. Бизда карантин чоралари кучайтириляпти, август ойидан бошлаб Суперлига ва Про лига учрашувларида мухлислар бўлиш ёки бўлмаслиги кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ОФК Тошкентдаги Чемпионлар лигаси учрашувларини мухлисларсиз ўтказишга қарор қилганини кўряпсиз. Биз 25 августга қадар вазият яхшиланишидан умидвор бўламиз.

"Насаф"нинг навбатдаги ўйинлари:
9 июль
Насаф — Машъал
30 июль
Локомотив — Насаф
6 август
Пахтакор — Насаф
15 август
АГМК — Насаф
19 август
Насаф — Металлург
25 август
Насаф — Аҳал
29 август
Насаф — Навбаҳор
Август ойи "Насаф" учун қанчалик қизиқ ва нақадар масъулиятли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" ОФК кубогида қайси босқичгача етиб бориши мумкинлиги борасида - Диёр Имомхўжаев