Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги муваффақиятли дебют мавсумидан кейин Италия клублари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида тарбияланган футболчиларга эътибор қарата бошлагани ҳақида ёзган эдик.
Хусусан, генуяликлар “Пахтакор” ўйинчиси Иброҳимхалил Йўлдошев, Украинанинг “Динамо Киев” жамоаси ҳужумчиси Владислав Супряга ва “Днепр” клуби футболчиси Артём Довбик ва “Байер”га ўтиб кетган россиялик дарвозабон Андрей Лунёвни ўз таркибига қўшиб олиш мақсадида улар билан музокарага киришгани бор гап.
Бу футболчилар орасида Владислав Супряганинг трансфери деярли ҳал бўлган эди. “Женоа” ва “Динамо” мутасаддилари трансфер борасида келишувга эришган бир пайтда генуяликлар музокараларни охирига етказмай, тўхтатиб қўйди.
Вазиятни таҳлил қилиб бораётган мутахассислар бунга асосий сабаб сифатида Италия А Сериясининг хорижлик дебютантлар учун мураккаблиги билан изоҳламоқда. Тўғри, МДҲ ҳудудидан келган Элдор Шомуродов илк мавсумида нималарга қодирлигини исботлаб қўйди ва бугунги кунда “Ювентус” ва “Рома” каби машҳур клублар эътиборини тортмоқда. Лекин экспертлар ҳамма ҳам Элдор каби меҳнаткаш ва тез мосланувчан бўла олмаслигини таъкидламоқда.
“Женоа” келаси мавсумда Элдор Шомуродовга кўпроқ ўйин вақти тақдим этиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этишига йўл очиб бермоқчи. Бу биринчи навбатда, Шомуродовнинг трансфер нархини кўтаришга қаратилган йўл. “Женоа” барибир ҳужумчимизни шартнома охиригача ушлаб турмайди.
Шу сабаб генуяликлар келажак учун ҳужумчи қидирмоқда. Айни пайтда улар эътиборини “Аталанта”нинг нидерландиялик ҳужумчиси Сэм Ламмерсга қаратган. Бергамоликлар бу трансфер бўйича таклиф қилаётган вариант ҳам “Женоа” раҳбариятини Владислав Супряга вариантидан воз кечишига олиб келди.
Унга кўра, “Аталанта” раҳбарлари агар “Женоа” Ламмерсни кейинчалик сотиб олишини кафолатласа, нидерландиялик ҳужумчини бир ёки икки мавсумга Генуяга бепул ижарага жўнатишга рози. Бироқ, “Аталанта” ушбу трансфер шартномасига Сэмни қайта сотиб олиш ҳуқуқини ҳам киритиб қўйишини таъкиламоқда.
Бундан ташқари, Генуя клуби раҳбарларига 24 ёшли Сэм Ламмерснинг Владислав Супрягадан фарқли равишда А Серияга мослашгани маъқул келмоқда. Бунгача ПСВ ва “Херенвен”да тўп тепган Сэм жорий йилнинг бошида “Аталанта”га қўшилди ва А Сериянинг иккинчи ярмида 15 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол уришга эришди.
“Динамо Киев” раҳбарияти эса, “Женоа” дан таклиф олганидан кейин Супряганинг трансферини 9 миллион еврога баҳолади ва бу сумманинг катта қисмини бирданига тўлашни талабни қилмоқда.
Ушбу ҳолатларни таҳлил қилиб чиққан генуяликлар Сэм Ламмерснинг трансферини амалга оширишга бел боғлади. Ўтган мавсумда жамоа ҳужум чизиғида Элдор Шомуродовдан ташқари, македониялик Горан Пандев, хорватиялик Марко Пьяца, сьерра-леонелик Яя Каллон, италиялик Маттиа Дестро, Жузеппе Касо ва Жанлука Скамакка тўп тепди. Уларнинг аксарияти янги мавсумни ҳам Генуя клубида ўтказиши кутилмоқда.
Айни пайтда “Женоа” футболчилари ёзги тайёргарликнинг дастлабки босқичини Австрияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида ўтамоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди