21:43 / 22.07.2021
3 900

Токио Олимпиадасида қайси боксчиларимизнинг чемпион бўлиш имконияти юқори? Мутахассислар фикри...


Саноқли кунлардан сўнг, боксчиларимиз Токио Олимпиадасида ўз юришини бошлайди. Қуръа ташланиб, дастлабки рақиблар ҳам аниқ бўлди.  Боксчиларимиздан умидимиз катта ва энг кўп медаллар айнан ушбу спорт туридан қўлга киритилишини кутмоқдамиз.

Албатта, барча чармқўлқоп усталаримизни ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олишини истаймиз. Зеро, бунга юртдошларимизни салоҳияти етади. Шундай бўлса-да, мухлислар ва мутахассислар томонидан олтин медални қўлга киритиш имконияти юқори эканлиги эътироф этилаётганлар ҳам бор.

Биз бу борада баъзи профессионал боксчиларимиз, журналистлар ҳамда мураббийларимизнинг бу борадаги фикрларига қизиқдик.

Зуфар Сулаймонов – мураббий
- Бокс бўйича терма жамоамиз жуда яхши тайёргарлик олиб борди. Қолаверса, тажрибали мураббийлар бошчилик қилмоқда. Боксчилармизнинг ҳам аксарияти ўз вазн тоифасининг етакчилари саналади. Қисқа қилиб айтганда барчасида имконият бор ва ҳаммасини Олимпиада чемпиони бўлишини хоҳлайман ва уларга омад тилаб қоламан. Олға йигитлар!

Рустам Саидов – мураббий, собиқ боксчи
- Барча боксчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлади. Нафақат ўғил болалар балки қизларимиз ҳам шоҳсупага кўтарилади. -52, -57, -69, -81, +91 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритамиз. Қолган вазн тоифаларида ҳам имкониятимиз йўқ эмас. -63 ва -75 кг вазнда камида бронза, -91 кг кгда эса камида кумуш оламиз деган фикрдаман. Умумжамоа ҳисобида ҳам Ўзбекистон биринчи ўринни олади. Бир сўз билан айтганда терма жамоа тайёр ва уларга омад тилаб қоламан!

Ғайрат Аҳмедов –собиқ боксчи
- Имкони бўлганда барчасини олтин медални қўлга киритишини истардим. Терма жамоамиз яхши шаклланган ва улар ижобий натижа қайд этишга қодир. Айниқса, Шаҳобиддин Зоиров икки карра Олимпиада чемпиони бўлади, деган фикрдаман. Шунингдек, Баҳодир Жалолов ҳам рақибларига имконият қолдирмаса керак. Баъзан Баҳодир ҳақида услуби бир хил деган фикрларни билдиришади. Мен айтардимки, худди шу услубидан чекинмасин. Ушбу жанг олиб бориши ҳозир ўтапти. Олди қўлда икки ва орқа қўлда битталик зарбаси билан исталган рақибни мағлуб этади. Шунингдек, Бобоусмон Ботуровни ҳам пала-партиш жанг олиб боради, дейишади. Агар, ундаги босим тўлиқ уч раундга етса яъни, жисмоний ҳолати панд бермаса, у ҳам исталган технар боксчини мағлуб эта олади. Барчасига омад ёр бўлиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишсин.

Сардор Раҳимов – журналист

- Барчасидан медаль кутмоқдаман. Лекин уч нафари Олимпиада чемпиони бўлади, деган умиддаман. Яъни, -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, -57 кгда Миразизбек Мирзахалилов ва оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритиши шарт. Зеро, улар ҳозирги кунда вазн тоифасидаги жаҳоннинг энг кучли боксчилари саналади. Шу ўринда барчасига нафақат боксчиларимиз балки бутун спортчиларимизга ушбу Олимпиадада омад тилайман!

Илхом Ҳакимбеков – Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлими мутасаддиси, рефери
- Биринчи навбатда Миразизбек Мирзахалиловнинг олтин медални қўлга киритишига ишончим юқори. Шунингдек, Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Баҳодир Жалоловдан ҳам Олимпиада чемпиони бўлишини кутмоқдаман. Умуман олганда барча боксчиларимиз жулда яхши савияда, деб айта оламан ва уларнинг ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишига умид қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик барча спортчиларга тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида шоҳсупадан ўрин олишларига тилакдошман.

Абдуманноп Аҳмадалиев – мураббий
- Шаҳобиддин Зоиров икки карра Олимпиада чемпиони бўлишига ишонаман. Шунингдек, Миразизбек Мирзаҳадиловда ҳам имконият бор ва Баҳодир Жалолов ҳам Олимпиада чемпиони бўлади, деган фикрдаман.

Қудратилло Абдуқаҳҳоров –профессионал боксчи
- Аввало, барча боксчиларимизга, спортчиларимизга ушбу Олимпиадада юқори ўринларни қўлга киритишига тилакдошман. Саволингизга келсак, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалоловда олтин медални қўлга киритиш имконияти юқори, деб ўйлайман. Барчасига омад ёр бўлсин!

Феруз Юлдашев – профессионал боксчи, мураббий
- Баҳодир Жалолов, Миразизбек Мирзаҳалилов ҳамда Шаҳобиддин Зоиров олтин медални қўлга киритишига ишонаман. Бироқ, бу Олимпиада ва унда кутилмаган натижалар ҳам қайд этилиши мумкин. Демоқчиманки, биз кутмаган боксчилар ҳам чемпион бўлиши мумкин. Айниқса, ҳозирги терма жамоамиз жуда кучли таркибга эга ва уларнинг барчасида бундай имконият бор. Қолаверса, мураббийларимиз ҳам ўз ишини устаси саналади. Барчасига омад тилаб қоламан!

Равшан Маҳаммаджонов – профессионал боксчи
- Баҳодир Жалолов ҳамда Шаҳобиддин Зоировлар олтин олса керак. Дилшрдбек Рўзметовда ҳам имконият бор. Ҳаммаси совриндор бўлсин. Омад тилайман!
 

Аҳмадбек Эшматов


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио Олимпиадасида қайси боксчиларимизнинг чемпион бўлиш имконияти юқори? Мутахассислар фикри...