date
views 4 651

Тасмурадов эртага Ўзбекистонда туғилган спортчига қарши кураш олиб боради


1 август кунидан Олимпия ўйинларининг спорт курашлари турига старт берилади.

Юнон-рум кураши бўйича баҳсларда -60 кг вазнда иштирок этадиган Элмурат Тасмурадов 1/8 финал беллашувида Украина шарафини ҳимоя қилаётган Ленур Темировга қарши кураш олиб боради. Маълумот учун, Темиров 1990 йилда Олмалиқда таваллуд топган.

Ғолиб Армен Меликян ва Нежати беллашуви ғолиби билан баҳс олиб боради.

Шунингдек, -130 кг вазнда Мўминжон Абдуллаев эстониялик Артур Вититин қаршилигини енгишга ҳаракат қилиб кўради. Бу қарама-қаршиликдан кейинги босқичга йўл олган спортчига Акоста Фарна ёки Гуэнничи рақиблик қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тасмурадов эртага Ўзбекистонда туғилган спортчига қарши кураш олиб боради