23:03 / 31.07.2021
2 650

Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда"


Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Сабаби, рақиб Ўзбекистон чемпиони. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Ҳозир кийим алмаштириш хонасида йигитларга раҳмат дедим. Қаердадир хато қилдик, айниқса пенальтида, лекин натижа беллашувга мос бўлмади. Назаримда энг камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатгандик. Аммо ҳозир буни гапиришдан фойда йўқ.

Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқади. Давралар оралиғида ўйинчи ололмадик, аксинча икки нафар футболчи жамоамизни тарк этди. Бу ачинарли ҳол. Бироқ биз қараб ўтирмадик. Академиядан ёшларни таркибга жалб қилдик. Шу тартибда ишлаяпмиз.

Ҳужумдаги муаммолар бўйича курашяпмиз, бироқ кучимиз етмаётган ҳолатлар ҳам бўляпти. Оддий мисол, клуб билан шартномаси бор ўйинчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишяпти, катта-катта ваъдалар бериб чалғитишяпти. Бу яхши эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шуҳрат Мақсудов: "Клуб билан шартномаси бор футболчиларимизга бизга маълум қилмасдан алоқага чиқишмоқда"