23:45 / 31.07.2021
2 436

Виктор Кумиков: "Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик"


Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда биз истаган ўйин чиқмади. Олдинги сафар жамоа Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб қайтганди. Иккинчи бўлимда схемани ўзгартирдик. Айрим футболчиларни алмаштирдик. Гол уриш учун кўпгина вазиятлар яратдик. Биз учун ғалаба тўпи етишмади.

"Андижон"га биринчи маротаба келганимда карантин пайти эди. Аслида бошқа ишларим билан Ўзбекистонга келгандим. Мендан жамоага ёрдам беришни сўрашганди. Иккинчи маротаба менга расмий таклиф юборишди. Ҳозир вазият бошқа. Нимадир қила олишимизга, олдимизда турган вазифани бажара олишимизга умид қиламан.

Легионерлар ҳали тўлиқ киришиб кетгани йўқ. Узоқ йўл босиб келишган. Таркибга бошқа футболчилар олмаймиз. Иккинчи даврани шу футболчилар билан ўтказамиз", - дейди Виктор Кумиков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Кумиков: "Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик"