09:41 / 03.08.2021
1 940

Расман: «Рома» Элдор Шомуродовни 17,5 млн евро эвазига сотиб олди


Фото: «Рома» расмий сайти
Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. У «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчи янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Аввалроқ Рим клуби Шомуродовни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиши, битим қиймати 17,5 миллион еврони ташкил қилиши хабар берилганди. Шунингдек, 2,5 миллион миқдоридаги эҳтимолий бонуслар ҳам назарда тутилиши айтилганди. Бундан ташқари «Женоа» футболчининг кейинги трансферидан 10% улушга эга бўлиши таъкдиланганди.

Италиялик инсайдер Жанлука ди Марцио томонларнинг 2 август душанба куни шартнома имзолашини маълум қилганди.
Қайд этиш жоиз, 2020 йилнинг январь ойида Элдорга Туриннинг «Ювентус»идан ҳам қизиқиш бўлган.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача у «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: «Рома» Элдор Шомуродовни 17,5 млн евро эвазига сотиб олди