12:29 / 03.08.2021
2 159

Шомуродов: «Дунёнинг энг катта клубларидан бирида нималарга қодирлигимни кўрсатишга ҳаракат қиламан»


Фото: Getty Images
«Рома»га ўтган Элдор Шомуродов Рим жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- «Рома»га ўтиш фаолиятимдаги сезиларли катта қадам. Мен бу имкониятга муносиб эканлигимни, дунёнинг энг катта клубларидан бирида нималарга қодирлигимни кўрсатишга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Ишга киришиш, янги мураббий ва жамоадошларим сафига қўшилиш истаги бу битимнинг тезроқ имзоланишига сабаб бўлди, - дейди Элдор Шомуродов.

Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача у «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов: «Дунёнинг энг катта клубларидан бирида нималарга қодирлигимни кўрсатишга ҳаракат қиламан»