“Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко “Интер”га ўтишга жуда яқин турибди. Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 35 ёшли босниялик футболчи “нерадзуррилар” билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакуни 115 млн евро эвазига “Челси”га сотиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жеко ўтган мавсум “Рома” сафида А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди.
Жеконинг “Рома”дан кетиши яқинда жамоага келиб қўшилган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга асосий таркибдан жой олиш учун яхши имконият бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин