Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
30 августдан 7 сентябрга қадар ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий термаси бу вақтда Тошкент ва Стокгольмда йиғин ўтказади.
Ўзбекистон мазкур йиғин доирасида 5 сентябрь куни Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашади. Учрашув Стокгольмдаги «Фриэндс» стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец бош мураббий бўлиши ҳақида маълум қилинганди. Шу тариқа Катанец бошқарувидаги илк ўйин номдор рақибга қарши бўлиб ўтади.
Швеция терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 2 сентябрь куни Испанияга қарши, 8 сентябрда Грецияга қарши ўйнайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин