Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) миллий терма жамоага янги мураббий танлашда португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш билан ҳам музокара ўтказгани маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА медиа бўлими раҳбари Даврон Файзиев маълум қилди.
Файзиевнинг таъкидлашича, ЎФА кўплаб номзодлар қатори Кейруш билан ҳам боғланган. Бироқ мутахассис оилавий сабаблар билан Мозамбикда экани ва айни вақтда терма жамоани қабул қила олмаслигини билдирган.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец бош мураббий бўлиши маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Кейруш ЖЧ—2018 мусобақасидан кейин Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди. Бироқ кейинчалик мутахассис Эрондан кетмади ва Ўзбекистон терма жамоасига Эктор Купер олиб келинди.
2019 йилда Кейруш Колумбия терма жамоаси устозига айланди. Қониқарсиз натижалардан кейин 2020 йилда Колумбиядан истеъфога чиқарилди. Карлуш мураббийлик фаолияти давомида Эрон, ЖАР, БАА ва Португалия каби терма жамоалар, «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед» (ёрдамчи мураббий), «Нагоя Грампус» ва «Спортинг» сингари клубларда ишлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин