14:39 / 14.08.2021
2 097

Моуриньо барибир Англиядан ҳужумчи олади

Моуриньо барибир Англиядан ҳужумчи олади
Жозе Моуриньо “Рома”нинг ҳужум чизиғини кучайтиришга бел боғлаган. Ана шу мақсадда “бўрилар” Элдор Шомуродовни трансфер қилганди. Энди Моуриньо Англиядан ҳужумчи олмоқчи.

“Рома” Тэмми Абрахам трансфери бўйича “Челси” билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бу трансфернинг амалга ошиши ҳужумчининг ўзигагина боғлиқ бўлиб турибди. Ҳозирча, Абрахам А Серияга келишни истамаяпти.

“Рома” мутасаддилари Абрахам ўрнига бошқа ҳужумчи ҳам топиб қўйди. Агар англиялик футболчи Римга келишни истамаса, “бўрилар” Англия премьер-лигасида суяги қотган Келечи Ихеаначони олиб келади.

“Лестер” ҳужумчиси ўтган мавсумни юқори савияда якунлади. У Англия премьер-лигасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо барибир Англиядан ҳужумчи олади