
"Рома" клуби сафига бориб қўшилган легионеримиз Элдор Шомуродов навбатдаги ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади. Марокашнинг "Ража" жамоасига қарши кечган баҳсда римликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, ҳимоячилардан қочиб кетган Шомуродов ҳисобни очди. "Бўрилар"нинг қолган голларини Манчини, Мхитарян, Керлес Перес ҳамда Борха Майораль киритди. Шунингдек, Элдор Мхитаряннинг голига ассистентлик вазифасини бажарди ва 59-дақиқада захирага олинди.
Энди Жозе Моуриньо шогирдлари 22 август куни "Фиорентина"га қарши ўйин билан А Серия янги мавсумини бошлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар