18:12 / 19.08.2021
5 145

Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловга Skoda Kodiaq совға қилди (фото)

Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловга Skoda Kodiaq совға қилди (фото)
Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Токио Олимпиадасининг олтин медали совриндори Баҳодир Жалоловга Skoda Kodiaq автомобилини совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Заҳириддин Тўраев маълум қилди.

Таъкидланишича, бугун 19 август куни Термиз шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтган.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
«Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов маҳоратли боксчимизни эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, унга Skoda Kodiaq енгил автомашинасининг калитини топширди», — дейди Заҳириддин Тўраев.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
Қайд этилишича, тантанали маросимда санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар янграб, ёш-у кекса воҳанинг мард ўғлони Баҳодир Жалолов билан эсдалик учун суратга тушган. Гуллар туҳфа қилган. Баҳодир Жалолов камолга етган олис ва чекка Сариосиё тумани аҳолиси енгилмас боксчи билан учрашиб, уни фахр-ифтихор билан шарафлаган.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио Олимпиадаси олтин медал эгаларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза қўлга киритганларга эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилганди. Кейинчалик улар давлат мукофоти билан ҳам тақдирланганди. Хусусан, сурхондарёлик боксчи Баҳодир Жалолов «Фидокорона хизматлари учун» орденига муносиб кўрилганди.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловга Skoda Kodiaq совға қилди (фото)