20:44 / 19.08.2021
3 784

Роналду: Мен борсам, Неймар захирага михланади

Роналду: Мен борсам, Неймар захирага михланади
Футбол жамоатчилиги келаси йили ПСЖ ўз таркибига Криштиану Роналдуни қўшиб олиши ва португалиялик ҳужумчи фаолиятининг сўнгги босқичида узоқ муддат рақобатлашиб келган Лионель Месси билан бирга тўп тепишини кутмоқда.

Парижликларнинг бразилиялик юлдузи Роналдунинг ПСЖга келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди, Криштиану қариб қолгани ва Париж клубида рақобатга дош беролмаслигини таъкидлади.

Неймарнинг гапи Роналдуга ёқмади ва у муносиб тарзда жавоб қайтарди.
- Менга Неймар мени нега қариганга чиқараётгани қизиқ. Ўзимни узоғи билан 27 ёшдай ҳис қиляпман. Балки Неймарнинг ўзи тўғри овқатланиш, машғулотни вақтида ўтказиш ва интизом борасидаги муаммоларини ҳал қила олмаётгандир. Лекин менда муаммо йўқ. Агар мен ва Неймар ўртасида танлаш имкони берилса, Неймар узоқ муддат захирага михланади ва мен асосий таркибда ўйнайман. Мен бунга аминман, - деди Криштиану Роналду.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду: Мен борсам, Неймар захирага михланади