Элдор Шомуродов УЕФА Конференция лигаси плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувда “Рома”нинг ғалабасини таъминлади.
Ўтган мавсумда А Серияда еттинчи ўринни эгаллагани учун УЕФАнинг учинчи даражали халқаро турнирида Италия шарафини ҳимоя қилаётган “Рома” ўзининг биринчи учрашувида анча жиддий рақиб – “Трабзонспор” жамоасига рўбарў келди.
Сир эмаски, Европанинг ҳар қандай жамоаси Туркия клубларига қарши сафар учрашувида жиддий қаршилик ва катта босимга дуч келади. Туркияда ўйнаш оғир. Римликларга ҳам Трабзон шаҳри мезбонлик қилган беллашувда ўз ўйинини кўрсатиш осон бўлгани йўқ.
Шунга қарамай, ҳисобни римликлар футболчиси Лоренцо Пеллегрини 55-дақиқада очди. У Генрих Мхитарян оширган тўпни бир ҳаракат билан дарвоза тўрига жойлади.
Ўз мухлислари кўз ўнгида енгилишни истамаган мезбонлар вазиятни ўнглаш учун ҳужумга эътибор қаратди ва орадан тўққиз дақиқа ўтиб, бу ўз самарасини берди. Римликларнинг ҳимоядаги хатосидан унумли фойдаланган Андреас Корнелиус ҳисобни тенглаштирди.
Баҳснинг 81-дақиқасида “Трабзонспор” жамоасининг стадиони ларзага келди. Дарвоза устунидан қайтган тўпни Элдор Шомуродов чаққонлик билан мезбонлар дарвозасига жойлади ва “Рома”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Учрашувдан сўнг, Италия футболини ёритишга ихтисослашган Calciomercato нашри ҳамюртимизнинг расмий дебют учрашувдаги таассуротларини омма эътиборига ҳавола қилди.
- Мен бахтиёрман, чунки мен урган гол жамоамиз учун жуда муҳим бўлиб чиқди. Менда Жозе Моуриньо билан мулоқот қилишда муаммо бор. Чунки мен итальянчада яхши гапира олмайман. Лекин биз майдонда бир-биримизни тушуняпмиз. Ўйлайманки, келажакда Тэмми Абрахам билан жуфтликда яхши ўйин кўрсата оламиз, - деди Элдор Шомуродов Calciomercato нашрига.
Шунингдек, Шомуродов урган голини куни кеча таваллуд аёмини нишонлаган бувисига бағишлаганини ҳам айтди.
Элдор Шомуродов ҳақиқий тўпурарлик маҳоратини ўтган мавсумнинг охирида “Женоа”да бошлаган эди. Ўшанда охирги олтита учрашувда бешта гол урган ҳамюртимиз мавсумлар оралиғидаги ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонни голсиз тарк этгани йўқ.
Хусусан, Шомуродов “Рома”га ўтишдан олдин “Женоа” таркибида Австрияда ташкил этилган ўртоқлик учрашувларида “Штубай” ва “Ваккер Инсбрук” жамоалари дарвозасини ишғол қилган эди.
“Рома” таркибида эса анча жиддий рақиблар – “Бетис” ва “Ража Касабланка” жамоаларига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида ҳам легионеримиз ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатма ёздириб қўйди ва Жозе Моуриньо ишончини оқлади.
Мана энди Шомуродов расмий дебютини ҳам жамоасига қимматли ғалаба келтирган гол билан нишонлади. Элдорнинг голи “Рома”га жавоб учрашувидан олдин катта устунлик тақдим этгани билан аҳамиятлидир. Рим клуби 26 август кунга белгиланган иккинчи баҳсда “Трабзонспор”ни “Олимпико” стадионида қабул қилади.
Унгача “Рома” А Сериядаги иштирокини ҳам бошлайди. Жозе Моуриньо шогирдлари 22 августга белгиланган биринчи тур баҳсда ўз майдонида “Фиорентина” футболчилари билан куч синашади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин