Футболда бир шаҳарнинг икки жамоаси кўпинча бир-бирига ашаддий рақиб ҳисобланади. Хусусан, Италияда Рим шарафини ҳимоя қилаётган “Рома” ва “Лацио” ҳам ана шундай жамоалар сирасига киради.
Ашаддий рақибларнинг бир-биридан футболчи олиши ҳам жуда кам учрайдиган ноёб ҳолат.
Яқинда “Рома” вакили Педро Родригес “Лацио” таркибига қўшилди. Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ҳужумкор футболчининг кетишига Жозе Моуриньо сабабчи. Португалиялик мутахассис Педрога янги мавсумда унга ишонч билдирмаслигини айтди.
Кўп футболчилар Римнинг бир клубидан иккинчисига ўтишга ботина олмайди. Пойтахт мухлислари буни хиёнат, деб баҳолайди. Сўнгги бор “Рома”дан “Лацио”га трансфер бундан ўттиз олти йил муқаддам амалга оширилган. 1985 йилда “Рома” учун атиги битта учрашувда иштирок этган дарвозабон Астутильо Мальджольо рақиб сафига ўтганди.
Албатта, А Серия тарихида ҳар икки жамоа шарафини ҳимоя қилган Александар Коларов, Синиша Михайлович ва Анжело Перуцци каби машҳур футболчилар бор. Бироқ, уларнинг бари Рим жамоаларига ўтишдан олдин, ўртада бошқа жамоага бориб келган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди