“Спартак” жамоасининг италиялик собиқ бош мураббийи Массимо Каррера бу галги А Сериянинг аввалгиларидан фарқ қилиши, чемпионлик учун курашда жамоаларнинг имконияти, клублардаги ўзгаришлар, мураббий ва футболчилар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, айни пайтда “Бари” жамоасини бошқараётган таниқли мутахассис тобора кучайиб бораётган ушбу лигадаги иккинчи мавсумини “Рома”да ўтказадиган ўзбек легионери Элдор Шомуродовнинг Италия футболидаги имкониятларига ҳам баҳо берди.
- Бу гал А Серия аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Чунки жуда кўп жамоаларнинг мураббийлари ўзгарди. Маурицио Сарри, Лучано Спаллетти, Массимилиано Аллегри, Жозе Моуриньо каби етук мураббийлар янги жамоада иш бошлади. Бу мураббийларнинг ўз жамоалари билан қандай муносабат ўрнатишини кузатиш қизиқ. “Ювентус”нинг кичик устунлигига қарамай, Италия чемпионати рақобатбардош бўлади. Туринликлар аввалги қудратини тиклаб олди.
Менинг қалбимдан доимий жой олган “Аталанта” ҳам ўтган мавсум фавқулодда зўр ўйнади. Мелих Демирални олиб, ҳимоядаги муаммоларни ёпишди. Асосий ўйинчилардан Гомес кетиб қолди, бироқ Муриэл ва Сапата унинг йўқлигини билдирмади. Агар Сапата ҳам кетиб қолмаса, бергамоликлар янги мавсумда юқори ўринлардан бирини эгаллайди.
Ромелу Лукакусиз “Интер” кучсизланиб қолди. Ашраф Ҳакими ҳам кетди, Кристиан Эриксен энди футбол ўйнаёлмайди. Менимча, миланликлар Лукаку ўрнига Эдин Жекони олиб келгани билан жамоавий сифатини йўқотиб бўлган. Одатда, амалдаги чемпион келаси мавсум фаворити ҳисобланади, бироқ менимча, “Интер” жуда кўп етакчиларини йўқотиб бўлди.
Мен Шомуродовни ўтган йили “Женоа”даги ўйинларини кўрганман. У ўзида кўплаб хусусиятларни жамлаган яхши ҳужумчи, бироқ у яна ўсиши керак. Менимча, Жозе Моуриньо унинг янада яхши сифатларини очиб беради.
Шунингдек, А Серияда мен яхши билган Алексек Миранчук бор. Ўйини менга ёқади, иқтидорли ажойиб ўйинчи. Италия футболининг тактик жиҳатларига мослашиш қийин. Лекин у буни уддалайди.
Эътибор қаратиш керакки, Италия футболи ўз мавқеини Европа чемпионатида намойиш қила олди. Италия терма жамоасида зўр ўйинчилар ва улардан жуда кучли жамоа шакллантирган ажойиб мураббийиб бор. У тажрибали ва ёш ўйинчиларни бирлаштира олди. Бу энг аввало Италиянинг ютуғи ва чемпион бўладиган жамоани жамлаб, уни чўққига кўтарган Роберто Манчинининг меҳнатлари самарасидир. Ва албатта, А Серия терма жамоа муваффақиятидан фақатгина ютди, - деди Массимо Каррера.
Массимо Каррера 2016-2018 йилларда “Спартак”ни бошқарган. Унинг қўл остида москваликлар Россия чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Жозу Моуриньо бошқарувидаги “Рома” А Сериянинг биринчи турида “Фиорентина”ни қабул қилади.
Элдор Шомуродов бошланғич таркибда майдонга тушиши кутилаётган ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди