Яқинда Ўзбекистонга Сречко Катанец учиб келди. Аммо бизда ҳамон терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозими очиқ турибди. Энг қизиғи, европалик мутахассис жуда кўп ишлар ҳақида топшириқлар бераётганлиги ҳақида эшитяпмиз.
Келибоқ ишга киришиб кетган Катанец Суперлиганинг ўйинларини тинмай кузатяпти. Табиийки, унда маҳаллий футбол ва структура, йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида саволлар бўлади. Аммо у билан бугун бирга бўлиши керак бўлган лавозим эгаси бизда мавжуд эмас.
30 йилдан бери ЎФАда техник директор масаласи ҳам очиқ турибди. Гўёки бу лавозимда доим кимдир ўтирган, аммо 30 йиллик натижага назар ташласак, катта миқёсда ҳеч нимага эришмаганимизни кўрамиз ва бунга асосий айбдор айнан шу бўлимга ЎФАнинг бефарқ муносабатда бўлганлиги. Демак, ўзимизда йўқми, техник директор лавозимига ҳам четдан мутахассис албатта керак. Футбол пул тежайдиган спорт тури эмас. Агар пул тежамоқчи бўлсак, унда ҳеч бир мутахассисдан ЖЧни талаб қилмайлик.
Аммо ЎФА ҳозирча юқоридаги энг керакли иккита бўғин бўйича жуда суст ҳаракат қилаётганлигини кўраяпмиз. ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига 2 йил вақт бўлсада, 2022 йил учун пухта режа тузиш ҳақида бугундан ҳаракатга тушишимиз кераклигини барча яхши тушуниб турган бўлса керак.
ЎФА терма жамоалар бўлимига кимни тавсия қилиш мумкин, ЎФАнинг ўзида бундай мутахассис борми? Мана шу энг оғриқли савол аслида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди