01:44 / 23.08.2021
2 791

"Рома" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан битта, Абрахамдан иккита ассист!

"Рома" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан битта, Абрахамдан иккита ассист!
Италия А Серияси илк тури доирасидаги "Рома" ва "Фиорентина" клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Кескин руҳда кечган баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Римликлар сафига яқиндагина келиб қўшилган Тэмми Абрахамнинг икки ассистидан сўнг Мхитарян ҳамда Верету иккита гол уришга муваффақ бўлди. 60-дақиқада Миленкович меҳмонларнинг ягона голини киритди. Захирадан ўйинга қўшилган Шомуродов берган пасни Верету дарвозага аниқ йўллаб, дублни расмийлаштирди.

Шундай қилиб, "бўрилар" Моуриньо бошқарувидаги илк ўйинда ғалаба қозонди. Элдор жорий мавсум расмий ўйинлардаги илк ассистини нишонлади.

Рома – Фиорентина 3:1
Голлар:
1:0 – 26 Мхитарян, 1:1 – 60 Миленкович, 2:1 – 64 Верету, 3:1 – 79 Верету.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 88), Кристанте, Пеллегрини (Перес, 84), Заньоло, Абрахам (Шомуродов, 69).
Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 86), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 75), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влахович, Гонсалес (Соттил, 86).
Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (12), Заньоло (44), Бонавентура (45), Пульгар (53).
Четлатишлар: Дронговски (17), Заньоло (52).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Рома" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан битта, Абрахамдан иккита ассист!