13:00 / 23.08.2021
2 603

Шомуродов голли пас оширган ўйинда Моуриньо тарихий натижа қайд этди

Шомуродов голли пас оширган ўйинда Моуриньо тарихий натижа қайд этди
Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Рома” А Сериянинг биринчи турида ўз майдонида “Фиорентина” 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учинчи голга Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.

Рим клубига устозлик қилаётган португалиялик мутахассис А Серия мураббийлар ўртасида рекорд натижа ўрнатди. Моуриньо ғалабага уч очко берила бошлаган 1994-1995 йилги мавсумдан бошлаб, шу пайтгача А Серияда 50 та ғалабага энг тез эришган мураббий бўлди.

Моуриньо бу ғалабаларининг деярли барчасини “Интер”да қўлда киритган. Тарихий натижа учун унга жами 77 та учрашув кифоя қилди.

Португалиялик мураббий Англия премьер-лигаси ва Испания Ла Лигасида ҳам 50 та ғалабага энг кам учрашувда эришган. Бу маррани Англияда дастлабки 63 та, Испанияда эса 62 та учрашувда зат этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов голли пас оширган ўйинда Моуриньо тарихий натижа қайд этди