"Рома" ярим ҳимоячиси Жордан Верету А Серия илк туридан ўрин олган "Фиорентина"га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Биринчи турда ғалаба қозониш муҳим ва биз буни уддаладик. Бироқ янада кўпроқ ишлашимиз лозим. Мураббийимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизни истайди. Бугун кучли жамоага қарши майдонга тушдик. "Фиорентина" яхши услубга эга клуб ҳисобланади.
Шунга қарамай, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши эвазига ғалаба қозондик. Танаффус вақтида Моуриньо бизга ўйинимизни кучайтиришимиз кераклигини таъкидлади. Биринчи бўлимда бир неча муаммоларимиз бор эди.
Барчаси бир маромда кетмоқда. Биз катта йўлнинг бошида турибмиз. Бирга ишлаш орқали улкан ғалабаларга эриша оламиз. Моуриньо билан алоқаларимиз аъло даражада. У доим жамоамиз билан бирга", - деди франциялик футболчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда