20:43 / 27.08.2021
1 531

Криштиану Роналду «Ювентус»дан кетди

Криштиану Роналду «Ювентус»дан кетди
Италиянинг «Ювентус» жамоаси суперюлдузи Криштиану Роналду бугун клуб машғулотларига қатнашмаган ва стадиондан чиқиб кетган.
Жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам Роналдунинг жамоадан кетганини эълон қилган. «Кеча Криштиану билан гаплашдим, у «Ювентус»да қолмоқчи эмас», деган Аллегри.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришди.

«Манчестер Юнайтед» кеча агент Хорхе Мендеш билан Роналдуни қайтариш бўйича келишувга эришиб бўлди. Ҳозир шартнома шартлари, ойлик маош ва «Ювентус»га тўланадиган товон пули масалалари кўриб чиқиляпти», деб ёзган Романо.

Унинг айтишича, Роналдуга «МЮ» жуда жиддий қизиққан, худди рақиблари «Манчестер Сити» қизиққани каби.

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам «МЮ» бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер Роналдунинг қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу гап-сўзлар ҳақиқатга айланишини истисно қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду «Ювентус»дан кетди
[/banner_pushhouse