"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "қизил иблислар" сафига қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Мен Криштиану ҳақида тахмин қилмоқчи эмасман. Келинг, нима бўлишини кузатамиз. Ҳар қандай мураббий доим кўпроғини хоҳлайди, бироқ мен ҳозирги таркибимиздан мамнунман.
Роналду — бу жамоанинг афсонаси. Мен у билан бирга ўйнаганман. У Месси билан бирга барча даврларнинг энг яхши футболчиси. У "Ювентус"дан кетади, деб ўйламагандим. Таклифлар бор эди. У билан доим яхши мулоқотда эдик. Биз у ҳақида ўйлаётганимизни билади. Агар у Туринни тарк этишни истаса, бизни қаердан топишни билади", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Криштиану "кекса сеньоралар" сафида ўтган масум 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол урди ҳамда 4та голга ассистентлик қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди