00:00 / 01.09.2021
1 862

Роналду МЮга қайтиши ҳақида: "Сэр Алекс, бу сиз учун"

Роналду МЮга қайтиши ҳақида: "Сэр Алекс, бу сиз учун"
Ҳужумчи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтишини изоҳлади.
"Мени биладиган барча "Манчестер Юнайтед"га бўлган чексиз севгимни билишади. Мен бу клубда ажойиб йилларни ўтказдим ва биз биргаликда босиб ўтган йўл бу буюк клуб тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилди.

Бутун дунё бўйлаб "Олд Траффорд"га қайтишим ҳақида гапираётганларида ўзимни қандай ҳис қилганимни тасвирлаб беролмайман. Орзуим ушалди, ҳар гал "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонда ҳаракат қилган пайтларим, доим рақиб сифатида ҳам мухлисларнинг севгисини ҳис қилардим. Бу ҳақда фақатгина орзу қилиш мумкин.

Менинг илк чемпионлигим, илк кубогим, илк термага чақирилишим, илк Чемпионлар Лигаси, илк "Олтин бутса" ва илк "Олтин тўп"им. Барчаси мен ва "қизил иблислар" ўртасидаги алоқалар натижасида шу ерда туғилди. Тарих ёзилган ва яна ёзилади, бунга сўз бераман.

Мен шу ердаман. Мен қайтишим керак бўлган жойга қайтдим. Келинг, такрорлаш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилайлик.

P.S. Сэр Алекс, бу сиз учун", - деб ёзди Роналду.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Спорт » Роналду МЮга қайтиши ҳақида: "Сэр Алекс, бу сиз учун"
[/banner_pushhouse